Қозоғистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2015 йил 27-мартдаги №353-сонли буйруғи билан тасдиқланган, жорий йилнинг 10-февралидан кучга кирган, 2024 йилнинг 9 февралидаги “Ҳалқаро автомобил ташувлари рухсатнома тизимини Қозоғистон Республикасида қўллаш Қоидалари” 51-2 параграф билан қуйидагича тўлдирилди:

“51-2. Ушбу Қоидаларнинг 48-бандининг иккинчи қисми ва 51-бандининг талаблари Евроосиё иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатларда рўйхатдан ўтган, Қозоғистон Республикаси ҳудудига(ларига) юк ташиш бир нечта ташувчилар томонидан кетма-кет юклаш/тушириш ва (ёки) ўзи тортувчи транспорт воситасини алмаштириш орқали бажарилиб, аввалги ташувчида давлати томонидан берилган рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда таъсир этмайди.”

Ушбу банд 2025 йилнинг 1-январигача амал қилади.

Қоидаларнинг 48-бандининг иккинчи қисмига мувофиқ, учинчи мамлакатлардан Қозоғистон Республикаси ҳудудида юкларни жўнатиш ёки қабул қилиб олиш жойи ҳисобланмаган учинчи мамлакатларнинг юкларини, божхона транзити ҳали тугалланмаган қозоғистон автомобил транспортига, шунингдек биринчи ташувчи давлатида рўйхатдан ўтмаган автомобил сифатида, қайта юклашга йўл қўйилмайди.

51-бандда Қозоғистон Республикаси ҳудудига юк ташишда ўзи тортувчи транспорт воситани ёки юк автмобилини ташувчи рўйхатдан ўтган мамлакатни бошқа ўзи тортувчи трансопрт воситаси ёки юк машинасига алмаштиришга рухсат берилганлиги белгиланган.

Шунга эътибор бериш керакки, 61-сонли буйруқ кучга киргандан сўнг, кейинги ташувчида биринчи ташувчининг қозоғистон рухсатномасига эга бўлиш талаби норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан белгиланади. Шундай қилиб, кўрсатилган рухсатноманинг йўқлиги ташувчини Қозоғистон Республикаси маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 573-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади. 573-модданинг 1-қисмида автотранспорт ҳайдовчиларига икки юз, юридик шахсларга – беш юз ойлик ҳисоблаш индекслари (МСИ) миқдорида жарима солиниши назарда тутилган.*

* Эслатма: 2024 йил учун МСИ 3692 тенге (Россия Федерацияси Марказий банкининг 12.02. 2024 й.курси бўйича 745 рубл, ЎзР МБ 12.02.2024 й. курси бўйича 102037 сўм) қилиб белгиланган.

Манба.