AIRCUZ 2024 йилнинг 13-февралидан бошлаб Беларуссия Республикасида хорижий автомобилларни суғурталаш нархларини ошиши тўғрисида эслатиб қўяди. Жорий этиладиган суғурта бадалларини миқдори бир йиллик суғурта даври учун, хусусан, юк автомобиллари/ ўзи тортувчи, уларни шассиси ва тракторлар учун – 723 евро, юк автомобилларни тиркамалари ва ярим тиркамалари учун –110 евро ташкил этади. Барча тарифлар билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Юқорида баён этилган Қарор чиқган кундан эътиборан, миллий ташувчиларни молиявий ҳимоялаш, ҳамда Беларусия худудида ташувчиларимиз учун қулай шароит яратиш мақсадида “AIRCUZ” томонидан Ўзбекистонни ваколатли ташкилоти, ҳамда Белорусия транспорт суғуртаси бюроси ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартономасини мувофиқлаштириш ва имзолаш юзасида маълум ишлар олиб борилмоқда.
Шу мақсадда 2023 йилнинг декабр ойида дипломатик каналлар орқали Белорусия транспорт суғуртаси бюросидан икки томонлар ўртасида ҳамкорлик шартномасини тузиш таклифи келиб тушган. Ушбу, ҳамкорлик шартномасини тузиш (шартномани ўрганиб чиқиш, мувофиқлаштириш ва имзолаш) ишлари учун маълум бир вақт талаб этганлиги учун, автотранспорт воситаларингиз Беларусия худудидан тўсиқсиз ўтишлари учун уларни суғурта шартномаларини олдиндан тузиш/чўздириш ишларини амалга оширишингизни тавсия этамиз.