“AIRCUZ”га ҳалқаро юкларни ташишда қийинчиликларга дуч келган бир қатор ташувчилардан сўровлар келиб тушди. Шундай қилиб, тақдим етилган маълумотларга кўра, ЕОИИ ҳудуди орқали транзит ўтиш пайтида ушбу ташувчиларнинг транспорт воситалари Қозоғистон ҳудудига “Казигурт” назорат пункти орқали кириб, Россия ҳудудидан чиқишни “Бурачки” назорат пункти орқали амалга оширилган. “Бурачки” назорат пунктида назорат тартиб-қоидаларини амалга ошираётганда, Россиянинг ваколатли органлари илова қилинган ҳужжатларда, яъни ХЙТ китобчаларида, шунингдек юборилган электрон маълумотларда келтирилган ахборотларга кўра, “Казигурт” назорат пункти ходимлари томонидан божхона муҳрлари шаклида қўшимча божхона идентификацияси  воситаларни қўлланилганлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини, аммо “Бурачки” назорат пунктида назорат уларнинг мавжудлигини аниқлаб бўлмаганлиги айтилган. Шу билан бирга, ушбу транспорт воситаларнинг ҳайдовчиларини маълумотига кўра, дастлаб уларнинг транспорт воситаларига ҳеч қандай қўшимча божхона муҳрлари ўрнатилмаган.

Барча компанияларнинг эътиборини, товарларни халқаро автомобил транспортида ташиш пайтида божхона идентификация воситаларининг (божхона муҳрлари/тросслар/маҳкамлаш механизмлари) яхлитлигини сақлаш ва таъминлаш учун ташувчи жавобгар шахс ҳисобланади ва уларнинг йўқлиги учун, хусусан, Россия ҳудудида Россия Федерацияси маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 16.11-моддасига мувофиқ, жаримага тортилишига қаратамиз.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ташувчиларнинг эътиборини божхона идентификацияси воситаларини жойлаштириш ва ташувларни амалга ошириш жараёнида  идентификация воситаларини вақтида қўлланилишини пухта ва доимий равишда кузатиб бориш ва текшириш, шунингдек, ўрнатилган идентификация воситалари тўғрисидаги маълумотларни  ХЙТ китобчасига (бундай маълумотлар назорат қилувчи органларнинг ходимлари томонидан китобчани йиртилиб олинадиган варақларининг 16-бўлимига киритилади) киритилганлигини доимий равишда текшириш зарурлигига қаратамиз. Идентификация воситалари ўрнатилмасдан, уларни ўрнатилганлиги тўғрисидаги ахборотни ҳужжатларда (масалан, ХЙТ китобчасида) кўрсатган ҳолатларда бундай маълумотни кўрсатган ваколатли органларга: а) ҳужжатлардаги маълумотларга ўзгартириш киритиш тўғрисида; ёки, б) ҳужжатларда кўрсатилган  ноёб идентификация рақамлари бўлган худди шундай рақамли воситаларни транспорт воситасига ўрнатиш тўғрисида дарҳол мурожаат қилиш кераклигига қаратамиз.