Ҳалқаро автомобил транспорти иттифоқининг Москвадаги офисидан, Россия ФХХнинг Смоленск ва Брянск вилоятларидаги чегара бўлимларидан олинган маълумотларга кўра, беларус – россия чегарасини кесиб ўтиш (ҳар икки йўналишда ҳам) фақат Россия ёки Беларус фуқаролари ҳисобланган ҳалқаро ҳайдовчилар томонидан мумкинлигини хабардор қиламиз.
Россия Федерациясининг халқаро нормалари ва миллий қонунчилигига биноан учинчи давлатлар, шу жумладан евросиё иқтисодий хамкорлигига (ЕОИК) аъзо давлатлар фуқаролари бўлган халқаро ҳайдовчилар Россияга келишлари ва халқаро алоқалар учун очиқ бўлган кўп томонлама (икки томонлама) назорат пунктлари орқали Россиядан чиқиб кетишлари мумкин. Бу талаб, шу жумладан, юк билан ташишга ҳам тегишли.
Шундай қилиб, учинчи давлатлар фуқаролари томонидан Россия-Белорусия чегарасини кесиб ўтиш Россия чегара хизмати ходимлари томонидан Россия Федерациясининг давлат чегарасини кесиб ўтишнинг белгиланган тартибини бузиш сифатида кўриб чиқилади (1996 йил 15 августдаги 114-ФЗ сонли “Россия Федерациясининг давлат чегарасини тарк этиш ва Россия Федерациясига кириш тартиби тўғрисида” Федерал Қонуни, Россия Федерациясининг 1993 йил 1-апрелдаги 4730-1-сонли “Россия Федерациясининг Давлат чегараси тўғрисида” Қонуни).
Ушбу маълумотни инобатга олиш ва Беларусга/дан ташувларни амалга оширувчи барча ташувчиларни хабардор қилишингизни сўраймиз.
AIRCUZ ташувчиларни ушбу вазиятнинг ўзгариши ҳақида хабардор қилиб туради.