Европа Иттифоқи ташувчиларига, шу жумладан Литва ташувчиларига, учинчи давлатларга Литва чегара постлари орқали Беларус/Россия орқали транзит санкцияга тушган товарларни ташиш тақиқланади!
18-декабрдан бошлаб барча мамлакатларнинг ташувчилари/экспортчилари божхона декларацияси билан биргаликда божхонага қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари шарт:
Товарларни якуний қабул қилиб олувчига етказиб бериш буюртмаси ва якуний қабул қилувчига товарларни етказиб бериш учун тўлов ҳужжатлари.
Транпорт накладнойлари CMR (КДПГ).
Товарларни сотиш-олиш шартномаси, товарлар учун счёт-фактура ва товарлар учун тўлов ҳужжатлари.
Потенциал икки мақсадли ва 833/2014-сонли Низомни VII иловадаги товарларга нисбатан товарларнинг хусусиятлари келтирилган сертификат.
Товарларни жўнатувчи/экспорт қилувчи томонидан товарлар Европа Иттифоқидан ташқарига экспорт қилингандан сўнг, улар бошқаларга сотилмаслиги ёки халқаро санкцияларга дучор бўлган шахсларга бошқа йўл билан берилмаслиги ёки халқаро санкцияларни қўллаш шартларини бузган ҳолда фойдаланилмаслигини тасдиқланиши (товарлар сотилмайди ёки бошқа йўл билан фойдаланиш учун Россия Федерацияси ва / ёки Беларуссияга ўтказилмайди).
Товарларни олувчи томонидан товарлар Европа Иттифоқидан ташқарига олиб чиқилгандан сўнг, улар бошқаларга сотилмаслиги ёки халқаро санкцияларга дучор бўлган шахсларга бошқа йўл билан берилмаслиги ёки халқаро санкцияларни қўллаш шартларини бузган ҳолда фойдаланилмаслигини тасдиқланиши (товарлар сотилмайди ёки бошқа йўл билан Россия Федерацияси ва / ёки Беларуссияга фойдаланишга топширилмайди ).
Товарни қабул қилиб олувчи тўғрисида маълумот (компанияни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси).
Товарни қабул қилиб олувчини иқтисодий фаолияти ва учинчи мамлакатда товарлардан мақсадли фойдаланиш тўғрисида маълумот.
Агар халқаро шартномада назарда тутилган бўлса, ташувчини ҳаракатланиши учун рухсатнома.
Учинчи мамлакатда берилган божхона декларациясининг нусхасини 40 кун ичида тақдим этиш мажбурияти.
Ишлаб чиқарувчининг декларацияси – ишлаб чиқарувчи томонидан тузилган ҳар қандай шаклдаги ҳужжат ҳисобланиб, маҳсулот ишлаб чиқарувчи қуйидагиларни тасдиқлайди:
11.1 учинчи давлатдаги товарларни ишлаб чиқарган сотувчининг (товар сотувчиси тўғрисида маълумотлар кўрсатилади) ва уларнинг харидори (товарни сотиб олувчи тўғрисида маълумотлар кўрсатилади) унга маълумлигини ва халқаро санкцияларнинг шартлари бажарилишида улар томонидан тузилган битим унга шубҳа туғдирмаслигини;
11.2 товарларни ҳаракати таъминланса ва товарларни ташиш усули ва транспорт турини танлаш имконияти яратилса, ва бунда товарларни қайта сотиш, алмаштириб қўйиш, сақлаш, бошқа транспорт воситасига қайта юклаш, шу жумладан товар юкланган тиркама ёки ярим тиркамани қайта илиш ёки юк тортувчи транпорт воситани алмаштириш ёки халқаро санкцияларни қўллаш шартларига тўғри келмайдиган бошқа ҳаракатларни бажариш, ва керак бўлса ушбу талаблар тўғри бажарилганлигини ёки бажарилишини асослаб бериш шартали бажарилган тақдирда унинг томонидан ишлаб чиқарилган товарлар халқаро санкцияларга тушган мамлакат ҳудуди орқали бошқа учинчи давлатга транзит ташилишини;
11.3 у томонидан ишлаб чиқарилган товарларнинг охирги фойдаланувчиси маълумлиги ва уларнинг учинчи мамлакатда якуний ишлатилиши ва товар ишлаб чиқарувчиси халқаро санкцияларни қўллаш шартларига риоя қилмасдан товарлардан фойдаланилмаслигини;
Агар ишлаб чиқарувчининг декларацияси Литва Республикаси божхона органларига тақдим этилмаса, санкцияланган товарлар Европа Иттифоқидан чиқарилмайди.
Ишлаб чиқарувчининг декларацияси тақдим этилиши керак:
– Агар ЛТдаги экспорт/реэкспорт ёки божхона транзити тартиби божхона пости ёки жўнатиш божхона постида (транзит тартибда) бошланган бўлса, ЛТ экспорт/реэкспорт божхона расмийлаштирувини бошида ёки транзит божхона расмийлаштирувида;
-Агар Европа Иттифоқига аъзо бошқа давлатнинг божхона постида экспорт/реэкспорт ёки транзит тартибини божхона расмийлаштируви бошланган бўлса, ЛТдаги божхона чегарасини кесиб ўтиш пунктида.
Тақдим этилган ҳужжатнинг ҳақиқийлиги ва ундаги маълумотларнинг тўғрилигига асосли шубҳа туғилса, Литва божхона органлари тақдим этилган ҳужжат ва ундаги маълумотларни текшириш учун товар келиб чиққан мамлакатнинг ваколатли органларига мурожаат қиладилар.
2023 йилнинг 3-июлидан 2025 йилнинг 2-январигача товарларни назорат пунктлари орқали икки мақсадли фойдаланиладиган, Миллий назорат рўйхатига (бундан буён матнда рўйхат деб юритилади) киритилган товарларни экспорт қилиш, шу жумладан реэкспорт қилиш тақиқланади, улар Литва ва Беларус Республикаси ёки Россия Федерациясининг Калининград вилояти назорат пунктлари орқали экспорт қилинганда, улар экспорт (реэкспорт) учун чиқарилмайди.
Диққат!
* Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларининг 11-пакети кучга киргандан кейин:
833/2014-сонли Низомни (ЕИ) VII иловасида келтирилган Иттифоқдан экспорт қилинадиган товарлар ва технологияларни Россия ҳудуди орқали транзит қилиш тақиқланади;
833/2014-сонли Низомини (ЕИ) XI иловасида келтирилган Иттифоқдан экспорт қилинадиган товарлар ва технологияларни Россия ҳудуди орқали авиация соҳасида ёки космик саноатда фойдаланиш учун яроқли бўлган, шунингдек ХХ иловасида келтирилган авиация ёқилғиси ва ёқилғи қўшимчаларини транзит қилиш тақиқланади.
Қуйидаги электрон почта орқали кучайтирилган чора-тадбирларни қўлланилиши бўйича маслаҳатлашинг мумкин info@lrmuitine.lt ёки тел. + 370 5 2 66 5000 .
Манба.