2023 й. 1-июл куни “Қозоғистон Республикаси давлат чегараси тўғрисида” Қозоғистон Республикаси Қонунига ўзгартиш кучга кирди, унда Қозоғистон Республикаси худудини тарк этаётган юк транспорт воситалари учун электрон вақт навбат тизими навбатни брон қилиш тақдим этилади.
Давлат навбатма-навбат чегарада рақамли тартибга солишни жорий қилмоқда ва назорат пунктлари инфратузилмасини модернизация қилмоқда. Шундай қилиб, бугунги кунда Хитой билан чегарадош 5 та назорат пунктида, Ўзбекистон билан 4 та назорат пунктида, Туркманистон билан 1 та назорат пунктида ва Россия билан ҳозирча фақат 1 та назорат пунктида электрон навбат жорий этилди. Электрон навбат тизими ишга туширилгандан бери (2022 йил ноябрдан) тизим 410 мингдан ортиқ электрон рухстномаларни тарқатди.
Барча назорат пунктларида электрон навбатни жорий этиш бўйича ишлар 2024 йил охиригача якунланиши режалаштирилган.
Чегарада тирбандлик ва кутишни бартараф этиш учун дунёнинг кўплаб мамлакатлари ўз чегараларида электрон навбатни жорий қилмоқдалар. Бунда Беларус Республикаси ва Болтиқбўйи давлатлари бугунги кунда ижобий тажрибага эга, улар бундай навбатларни брон қилиш тизимини узоқ вақтдан бери жорий қилишган ва у пуллик.
Тизим миллий аҳамиятга эга йўлларда юк машиналарининг жисмоний тўпланишини бартараф этиш имконини берди ва транспорт жараёнининг шаффофлигини таъминлади.
Электрон навбатнинг жорий этилиши аллақачон ўз мевасини берди – у юқори самарадорликни кўрсатди. Кўпгина назорат пунктларининг ўтказувчанлиги сезиларли даражада ошди ва тадбирлорликни иқтисодий фаоллиги ҳам ошди.
Электрон навбат тизими “Qoldau” давлат рақамли платформасида жойлаштирилиган бўлиб, навбатни шакллантириш очиқ амалга оширилади, яъни механизм устидан жамоатчилик назорати мавжуд.
Шу билан бирга, 2014 й. 1 -январдан бошлаб давлат ташувчилардан электрон навбатни рўйхатдан ўтказиш учун ҳақ олади. «CarGoRuqsat» хизмати орқали рўйхатдан ўтиш нархи 1 МҲК, яъни бюджет томонидан қабул қилинадиган битта ойлик ҳисоблаш кўрсткичига тенг.
Шунингдек, тадбиркорлар иштирокида эгилувчан тариф ишлаб чиқилган бўлиб, у ташувчига навбатсиз ёки тезлаштирилган ўтишдан фойдаланишга имкон беради, унинг нархи 100 МҲКг тенг.
Qoldau платформасидаги «CarGoRuqsat» электрон навбат хизмати “Ахборот-ҳисобга олиш маркази” ХЖ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. 1993 йил ноябр ойида РГКП шаклида ташкил этилган “АҲМ” ХЖ бугунги кунда юз фоиз давлат иштирокидагиустав капиталига эган бўлган хисадорлик жамияти ҳисобланади.