Биргаликда кўпга эришамиз!
  • en
  • ru

Халқаро автотранспорт Иттифоқи академияси

«BILIMINTERTRANS» ўқув ва илмий маркази

Ҳалқаро автомобил транспортида юкларни ташиш Ўзбекистонда иқтисодий фаолият ва тадбиркорликнинг жадал ривожланаётган йўналишларидан бирига айланиши керак. Ушбу мақсадга эришиш учун биринчи вазифалардан бири малакали халқаро авто ташувчиларни тайёрлаш ва ўқитишдир.

Касбий малака ҳар қандай муваффақиятли бизнеснинг калитидир. Шу муносабат билан, Европа мамлакатларида автотранспорт бозорига киришнинг асосий мезонларидан бири бу бизнесни ташкил этувчи менеджерлар, юридик шахслар мутахассислари ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг касбий малакаси даражасидир.

Европа Иттифоқида менеджернинг халқаро автомобил транспорти бозорига қабул қилиниши учун эга бўлиши керак бўлган билим даражаси 1071/2009 директиваси билан белгиланади.

2000 йилда IRU Академияси халқаро автомобил транспорти Иттифоқи (IRU) қошида ташкил этилган. IRU Академиясининг асосий мақсади транспорт компаниялари менеджерлари ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг касбий ваколатларини сертификатлаш талабларини стандартлаштириш, ўқув дастурларини, профессор-ўқитувчиларнинг малакаси ва малака даражасини, шунингдек ўқитиш ва имтиҳонларнинг асосий шартларини уйғунлаштиришдир.

IRU Академияси дипломлари эгалари халқаро автомобил транспорти бозорида рақобат курашида устунликка эга.

IRU Академиясининг дипломига эга бўлиш юқори профессионалликни, халқаро автомобил транспорти қоидаларини билишни кафолатлайди, бу танловда муҳим омил ҳисобланади. IRU Академиясининг дипломи ўзига хос “савдо белгиси”, ташувчи ва у ишлаётган компания учун маркетинг воситасидир.

Ҳозирда IRU Академиясида 60 + мамлакатларидан 45 + ўқув марказлари аккредитациядан ўтган. 2002 йилнинг 30-сентябр куни ўқув ва илмий марказ (ЎИМ) «BILIMINTERTRANS» IRU Академиясида аккредитациядан ўтган. ЎИМ асосчиси Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси (AIRCUZ) ҳисобланади.

Ўзбекистонда халқаро автотранспортга лицензия олиш (қабул қилиш) учун менеджерлар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларнинг ҳайдовчиларининг тегишли малака даражасини тасдиқлаш ҳам талаб қилинади.

«BILIMINTERTRANS» ЎИМ юридик шахсларнинг менеджерлари, мутахассислари ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун қуйидаги дастурлар бўйича тренинглар ўтказади:

  • ҳалқаро юкларни автомобилда ташиш (ҲЮАТ);
  • ҳалқаро автомобилларда йўловчиларни ташиш;
  • товарларни хавфсиз юклаш ва маҳкамлаш;
  • ҳайдовчиларни иш ва дам олиш режимлари;
  • аналогли ва рақамли тахографлар.

Юридик шахсларнинг ҳайдовчиларини ўқитиш транспорт фаолиятининг қуйидаги йўналишлари бўйича олиб борилади:

  • халқаро юк ташиш ҳайдовчиси;
  • халқаро йўловчи ташиш ҳайдовчиси;
  • хавфли юкларни ҳалқаро автомобил транспортида ташаш ҳайдовчиси;
  • товарларни хавфсиз юклаш ва маҳкамлаш;
  • ҳайдовчиларни иш ва дам олиш режимлари;
  • аналогли ва рақамли тахографлар.

Ўқиш жараёни тугагандан сўнг тингловчилар малака имтиҳонларини топширадилар. Имтиҳонларни топширганлар IRU Академиясининг дипломлари ва касбий маҳорат сертификатларини оладилар ва уларнинг исмлари IRU Академиясининг веб-сайтига киритилади.

IRU Академияси томонидан тасдиқланган имтиҳон ва ўқув марказларини сертификатлаш стандартлари, шунингдек касбий малака сертификатларини бериш ЕҲТҲ кўп томонлама квота тизимидаги сифат низомининг намунаси сифатида тан олинган.

 

«BILIMINTERTRANS» ЎИМ буюртма берувчи билан келишилган дастурларга мувофиқ консалтинг хизматлари ва ходимларни ўқитишни таъминлайди.

  • АТВ техник ҳолатини диагностикаси.
  • Ҳайдовчилар учун иш ва дам олиш режимлари. Тахографлар.
  • Юкларни АТВга жойлаштириш ва маҳкамлаш.
  • Транспорт ва логистика.
  • Бизнес-режани ишлаб чиқиш.