Волгоград вилояти транспорт ва йўл хўжалиги Қўмитасини хабарига кўра 01.02.2024 йилдан бошлаб юк транспорт воситаларининг Волгоград орқали транзит ўтишига чеклов қўлланилади. Юк транспорт воситаларини шаҳар орқали транзит ўтишларига фақат тунги вақтларда рухсат берилади. Янги қоида чексиз муддатга жорий этилмоқда.
Янги қоидаларга кўра, транзит ўтувчи юк транспорт воситаларни кундузи — соат 07:00 дан 22:00 гача шаҳар бўйлаб ҳаракатланиши тақиқланади. Тақиқ ҳар куни амал қилади.
Шундай қилиб, 1 февралдан бошлаб Волгоград орқали юк транспорт воситаларни транзит ўтишлари фақат тунда – соат 22:00 дан 07:00 гача мумкин бўлади.
Шаҳарга кириш жойларида тегишли йўл белгилари талабларига риоя қилмаслик учун ташувчилар Россия Федерацияси маъмурий кодексининг 12.16-моддаси бўйича жаримага тортиладилар. Ушбу модда бўйича жарима миқдори 500 рублни ташкил қилади.
Хозирда автомобил транспорларини Волгоградни тўлиқ четлаб ўтиш имконияти йўқлиги туфайли, миллий ташувчиларимиздан Волгоград вилояти орқали ўтувчи ташувларни режалаштиришларида ушбу маълумотни эътиборга олишларини сўраймиз.