Польша 16–17 ноябрь кечаси Беларусь билан чегарадаги икки автомобиль ўтказиш пунктларини ишга туширди: «Кузница Белостоцкая/Брузги» ва «Бобровники/Берестовица». Бу ҳақда Беларусь Давлат чегара хизмати маълум қилди.
«Кузница Белостоцкая/Брузги» орқали фақат енгил автомобиллар ҳаракатланиши мумкин.
«Бобровники/Берестовица» эса фақат ЕИ, Швейцария ва ЕЭИ мамлакатларида рўйхатдан ўтган юк машиналарини қабул қилади.
Қозоғистон, Ўзбекистон каби учинчи мамлакатлар юк машиналари ҳозирча фақат Латвия орқали ўта олади.
Беларусь томони маълум қилдики, очилган пунктлар тўлиқ модернизациядан ўтган — янги инфратузилма, сканерлар, электрон навбат тизими ва кенгайтирилган йўлаклар ишга тайёр.
«Берестовица» да реконструкция давомида юк машиналари ва автобуслар учун алоҳида йўлаклар хамда янги вазн ва хажм комплекслар ва хизмат модуллари модернизация қилинди.
Шунингдек, «Брузги» техник жиҳозлар билан кенгайтирилди ва мустаҳкамланди.
Шу тариқа, ҳозир Польша–Беларус чегарасида тўртта автомобиль ўтказиш пункти фаолият юритмоқда:
«Кукурыки/Козловичи», «Тересполь/Брест», «Кузница Белостоцкая/Брузги», «Бобровники/Берестовица».