2025 йил охирига қадар Беларусь–Польша чегарасидаги «Козловичи» ўтказиш пункти ҳудудида 800 та юк машинасига мўлжалланган кутиш майдони очиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Беларусь Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси Владимир Орловский маълум қилди.

Шу каби майдон Литва билан чегарадаги «Каменный Лог» ўтиш пунктида ҳам қурилади, шунингдек Латвия йўналишида — «Григоровщина» пункти яқинида хам майдон лойиҳалаштирилган.

Айни пайтда ЕИ билан автомобиль ўтказиш пунктлари сони чекланган: Польша билан — битта («Козловичи/Кукурыки»), Литва билан — иккита ва Латвия билан — битта. Бу катта навбатларга сабаб бўлмоқда: «Козловичи»да 1200 та, Литва чегарасида 840 та, Латвия чегарасида 385 та юк машинаси туриб қолган.

Электрон навбат тизими жорий этилганига қарамай, хизматларнинг номувофиқ ишлаши туфайли ҳайдовчилар барибир «жонли» навбатда кутишга мажбур бўлмоқда. Вақтинча ҳайдовчиларга Брест автотураргоҳларида кутишга рухсат этилган, аммо бу фақат вақтинчалик чора.

Тўртта янги майдон ишга туширилгандан кейин умумий жойлар сони тахминан 2000 тага ошиб, ўтказиш пунктларига олиб борувчи йўллар юкламасини анча камайтиради ва ташувчилар учун қулайликни оширади.

Манба.