AIRCUZ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан 2025 йил март ойидан бошлаб Россия ва Беларусдан транзит юк ташувларини Литва ҳудудида назорат кучайтирилиши ҳақида маълумот олди.

Литва Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, мазкур давлат ҳудудида Россия ва Беларусдан келган юк машиналари ҳайдовчилари томонидан ёқилғини ноқонуний сотиш ҳолатлари кўпайган. Маълумотларга кўра, Марказий Осиёдан келаётган юк машиналари «Кибартай», «Мядининкай» ва «Шальчининкай» чегара пунктларидан ўтиб, келишилган жойларда ёқилғи сиқиб сотмоқда. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, бир тягич сафар давомида 800–1000 литр дизель ёқилғисини ноқонуний равишда сиқиб сотиши мумкин. Импорт божхона тўловларидан қочиш сабабли Литва давлат бюджетига етказилган зарар йилига 20 миллион евро бўлиши мумкин.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, 2025 йил 1 мартдан бошлаб ноқонуний ёқилғи савдоси эҳтимол бўлган ҳудудларда патрул назорати кучайтирилади, шунингдек, чегара пунктларида юк машиналари бакларидаги ёқилғи миқдори текширилади, у 200 литрдан ошмаслиги керак. Литва Транспорт вазирлиги вакили маълум қилишича, бу талабларга риоя қилмаган ҳайдовчиларга жарима санкциялари қўлланилади, шунингдек ёқилғини ва эҳтимол, юк машинасини мусодара қилиш эҳтимоли мавжуд.

Шу муносабат билан AIRCUZ Литвага юк ташувчи барча компанияларни ушбу янгиликлардан хабардор бўлишга чорлайди ҳамда ушбу йўналишда ҳаракатланаётган барча ҳайдовчиларни зудлик билан хабардор қилишни сўрайди.