Озарбайжон ва Ўзбекистон 2025 йил 1 сентябрдан автомобил транспортида халқаро юк ташиш соҳасида электрон рухсатнома шаклларига тўлиқ ўтиш тўғрисида келишувга эришди. Қарор 19 феврал куни видеоконференция форматида бўлиб ўтган халқаро автомобил алоқалари бўйича Озарбайжон-Ўзбекистон комиссиясининг навбатдаги йиғилишида қабул қилинди.

Таъкидлаш жоизки, туркий давлатлар ташкилоти доирасида қабул қилинган қарорлар асосида халқаро юк ташиш соҳасида рухсатнома шаклларини электрон шаклда алмашиш ва бериш имконини берувчи “E-permit” тизими яратилган.

Ўтган давр мобайнида тегишли ташкилий-техник ишлар амалга оширилиб, мамлакатлар ўртасида ахборот алмашиш имконини берувчи электрон тизим яратилди.

2025 йил 14 январь куни озарбайжонлик автоташувчи иштирокида, 2025 йил 27 январь куни эса ўзбек автоташувчиси иштирокида икки мамлакат ўртасида электрон рухсатнома бланкаларидан фойдаланган ҳолда биринчи тест юк ташишлар муваффақиятли амалга оширилди. Айни пайтда томонлар электрон рухсатнома шаклларини алмаштириш ва беришни муваффақиятли давом эттирмоқдалар.

Манба.