Янги киритилган TIR-EPD, яьни TIR нинг юклар ҳақидаги олдиндан маълумот тизими ва “яшил йўлаклар” туфайли Мўғулистон қуруқлик билан боғланган мамлакат бўлиш йўлини давом эттирмоқда.
Денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган мамлакат сифатида, Мўғулистон транзит тўсқинликларини бартараф этиш, юкларни етказиб бериш вақтини қисқартириш ва савдо ҳажмларини ошириш учун БМТнинг исботланган воситалари, масалан, TIR тизимидан фойдаланиш орқали минтақанинг салоҳиятини ривожлантиришга интилаётган мамлакатдир.
Яқинда IRU ўз аъзоси бўлган Мўғулистон Автомобил транспорт ассоциацияси (NARTAM) ва Мўғулистон божхона хизмати билан ҳамкорликда TIR-EPD тизимини жорий қилишга тайёргарликни якунлади. Бу божхона хизматига юклар билан боғлиқ бўлган хавфларни олдиндан бошқариш ва трансчегаравий савдо самарадорлигини ошириш имконини беради.
Ушбу муҳим қадам чегара ҳудудидаги мамлакатлар билан юклар ҳақидаги олдиндан маълумот ва хавфларни бошқариш талабларини мувофиқлаштиради, шу билан бирга божхона хизмати учраётган асосий муаммоларни ҳал этади.
Мўғулистон божхонаси, шунингдек, Хитой билан асосий чегара ўтиш пункти бўлган Замин-Уудда TIR-EPD “яшил йўлаклари”ни ишга туширди, бу еса операторлар ва ҳайдовчилар учун тартибларни енгиллаштиради.