Қозоғистон Республикасининг “Automechanika Astana” ва «Futuroad Expo Astana» кўргазмаларининг ташкилий қўмита раҳбарияти томонидан 2020 йил 15-17 апрель кунлари Қозоғистон Республикаси Нур-Султон шаҳридаги “ЭКСПО” кўргазма марказида “Automechanika Astana” ва «Futuroad Expo Astana» кўргазмалари бўлиб ўтиши тўғрисида маълум қиламиз.

“Automechanika Astana” – бу Қозоғистон ва Марказий Осиёда эхтиёт қисмлар, автоуловлар, бутловчи қисмлар, автомобилларга техник хизмат кўрсатадиган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб, Қозоғистон ва Марказий Осиёда автоуловлар бозорида етакчи алоқа платформаси сифатида ўзини намоён этган. Кўргазма соҳа мутахассисларига энг сўнгги махсулот намуналари билан танишиш ва уларнинг бизнес муаммоларини ҳал қилиш учун зарур бўлган барча нарсаларни танлаш имкониятини беради.

Automechanika Astana кўргазмаси билан бир вақтнинг ўзида Марказий Осиё Futuroad Expo Astana савдо транспорти ва йўл-қурилиш ускуналари кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазмада мухим бўлган савдо ва юк транспортини ривожлантириш шунингдек Қозоғистон ва Марказий Осиё мамлакатларида йўл қурилишини ривожланишини намойиш этади.

Кўргазма Анъанавий равишда кенг доирадаги бизнес тадбирлари шу жумладан соҳа мутахассислари ва етакчи компаниялари томонидан  семинарлар тақдимоти шаклида бўлиб ўтади ҳамда 16 апрел куни Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларида утилизациянинг йиғими ва автотранспорт корхоналарини қўллаб-қувватлашнинг халқаро тажрибасига бағишланган давра суҳбати ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу кўргазмада иштирок этиш истаги бор бўлган халқаро юк ташиш фаолияти билан шуғулланаётган корхоналар қуйидаги манзилларга мурожаат этишлари мумкин.

Кўргазма ташкилотчиси ходими: Кайсар Ахметбекулы

Электрон почта : kaisar.akhmetbekuly@gmail.com

Мурожаат учун тел: + 7 777 593 6789